Карвонсарой

Ўзбекистонликлар энди сув учун олдиндан ҳақ тўлайдилар

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон фуқаролари сув учун олдиндан ҳақ тўлашлари лозим, акс ҳолда улар сув таъминоти тизимидан узиб қўйилиши мумкин, деб хабар берди AKIpress сешанба, 2 январ куни.

Ўтган йил ноябр ойида қабул қилинган қарорга кўра, душанба (1 январ) кунидан бошлаб, ҳар қандай қарздорлик тўлови истеъмолчиларнинг банкдаги ҳисоб рақамларидан ёки ойлик маошларидан ушлаб қолинади.

Қарорда айтилишича, сув таъминоти ва санитария тизимидаги муаммолар, шунингдек, мамлакат миқёсида сув ҳақининг тўланмаслиги сабабли соҳа буткул ривожланишдан тўхтаган.

Мамлакатнинг сув таъминоти ва канализация тизимлари ўртача ҳисобда 40 йилдан бери яроқсиз ҳолатда. Сувнинг 40 фоизи истеъмолчиларга етиб боргунига қадар йўқолиб, исроф бўлади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500