Карвонсарой

Қирғиз оилалари ҳукуматдан туғруқ маблағини олади

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғиз оилалари жорий йилдан бошлаб бола туғилганда бир марталик нафақа пули оладилар, деб хабар беради 4 январ, пайшанба куни 24.kg нашри.

Душанба, 1 январдан бошлаб, оилалар фарзанд дунёга келганда 4000 қирғиз сўми (58 АҚШ доллари) миқдорида пул олишади. Тоғли ҳудудларда яшовчи оилаларга эса 6000 қирғиз сўми (87 АҚШ доллари) миқдорида бир марталик нафақа пули берилади.

Қонунга мувофиқ, ота-оналар бола туғилганлиги ва ота-оналикни тасдиқловчи далилларни тақдим этишлари керак.

Ҳукумат хабарига кўра, янги йил арафасида мамлакат бўйлаб 311 чақалоқ дунёга келган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500