Карвонсарой

Қирғизистонлик депутат коррупцияда айбланди

Карвонсарой

БИШКЕК – Бишкек суди 4 январ, пайшанба куни қирғиз парламенти аъзосини коррупцияда айблади, деб хабар беради AKIpress.org нашри.

Бишкекнинг Первомайский тумани суди Канар Исаевни Тўқмоқ ҳокими вазифасини бажариш даврида ўз мавқеини суиистеъмол қилишда айблаб, 12 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилди.

2010 йилда Исаев ўз шахсий манфаатларини кўзлаб, кутубхона биносини бозор нархидан анча арзон сотилишига бош-қош бўлган. У ўтган йилнинг ноябр ойида давлат хазинасига катта зиён етказишда айбланган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500