Карвонсарой

Тожикистонлик ўнлаб имомлар диний имтиҳондан ўта олмадилар

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Ўнлаб тожик имомлари декабр охирида бошланган имтиҳонда диний билимлари паст бўлиб чиққани сабабли ўз лавозимларидан бўшатилди, деб хабар берди AsiaPlus жума, 5 январ куни.

Тожикистонда имом-хатиблар 9 йилдан бери имтиҳондан ўтказиб келинади. Имтиҳонлар ҳукуматнинг Дин ишлари бўйича қўмитаси ва уламолар кенгаши аъзоларидан иборат комиссия томонидан ўтказилади.

Тест топширган 265 имомдан бир неча ўн нафари имтиҳондан йиқилган ва ишдан бўшатилган.

Диний ишлар қўмитасидаги манбанинг хабар беришича, яна 3000 та имом имтиҳондан ўтказилиши кутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500