Карвонсарой

Қирғизистон милицияси баптистлар черковида нафрат асосида содир этилган жиноят сабабларини текширмоқда

Карвонсарой

КАЖИ-САИ, Қирғизистон – Чуй вилояти, Кажи-Саи қишлоғи милицияси баптистлар черковига қасддан ўт қўйилгани билан боғлиқ ҳолатни тергов қилмоқда, деб хабар берди Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL) 4 январ, пайшанба куни.

Черковдаги ёнғин 3 январ, чоршанба куни юз берди, қурбонлар йўқ, деди Тон тумани милицияси вакили Сталбек Усубакунов Озод Европа/Озодлик радиосига.

Жиноятчи ёки жиноятчилар Молотов коктейлини черков деразасига улоқтиришган, деди мамлакатнинг Евангелик христиан черковлари уюшмаси раиси Александр Шумилин Озод Европа/Озодлик радиосига.

Кажи Саи ҳокими Памир Кутуев Совет давридан буён черковда ҳеч қандай ҳодиса рўй бермаганини таъкидлар экан, мазкур жиноят нафрат асосида содир этилган деб ҳисобламаслигини уқтирган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500