Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-01-09

Қирғизистонда экстремизмни тарғиб қилган 159 та веб-сайт тўсиб қўйилди

Карвонсарой

БИШКЕК – 2017 йилда Октябр туман суди террорчилик материаллари жойланган 159 веб-сайтни блоклади, деб хабар берди АКИпресс душанба, 8 январ куни.

Қирғизистон бош прокуратураси 2017 йилда экстремизм ва терроризмни тарғиб қилувчи сайтларни блоклаш талаби билан судга 15 та сўровнома юборган, дейилади прокуратура баёнотида.

Тўсиб қўйилган 159 сайтдан 27 тасида Қирғизистонда тақиқланган ташкилотлар, жумладан Ҳизб ут-Таҳрир, Толибон ва «Ислом давлати» (ИД) материаллари борлиги аниқланган, деб хабар беради 24.кг нашри.

Бош прокурорнинг баёнотига кўра, «ҳозирда ушбу веб-сайтларга кириш мамлакатдаги интернет фойдаланувчилари учун ёпиқ».

Агентлик эктремистик сайтлар бўйича тергов давом эттирилиши ва бу борада қўшимча маълумотлар эълон қилинишини билдирган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha