Карвонсарой

Тожикистон ва Ўзбекистон визасиз борди-келди бўйича келишувга эришди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон ва Ўзбекистон икки мамлакат ўртасида визасиз борди-келди тартибини жорий қилишга келишиб олди, деб хабар берди AKIpress пайшанба (11 январ) куни.

Бир ойгача бўлган сафарлар учун амал қиладиган келишув Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Душанбега чоршанба (10 январ) куни бошланган икки кунлик ташрифи давомида имзоланди.

Томонлар, шунингдек, чегара муаммоларини ҳам ҳал этиб, гидроэлектростанция жойлашган ер ҳудудини биргаликда бошқаришга келишиб олган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500