Карвонсарой

Тожикистон ва Ўзбекистон умумий чегара пунктларини қайта очишга тайёргарлик кўрмоқда

Карвонсарой

ДУШАНБЕ/ТОШКЕНТ – Тожикистон ва Ўзбекистон чегара бўйлаб барча назорат ўтиш пунктларини очишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар берди 17 январь, чоршанба куни Asia-Plus нашри.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Панжакент-Самарқанд чегара пункти 8 йил муқаддам Ўзбекистоннинг бир томонлама қарори билан ёпиб қўйилган эди. Бу ўтиш пункти Наврўз байрами арафасида, 21 март куни қайта очилиши кутиляпти.

10 январь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган савдо ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси мажлиси чоғида эришилган келишув доирасида Тожикистон ва Ўзбекистон расмийлари умумий чегарадаги барча ўтиш пунктларини қайтадан очиш бўйича музокаларни давом эттирмоқдалар, деб хабар берди Asia-Plus нашрига Тожикистон ҳукуматидаги манба.

Тожикистон - Ўзбекистон чегарасида жами 16 та шундай пункт мавжуд бўлиб, шулардан 12 таси шимолий Суғд вилоятида ва яна тўрттаси жанубий Хатлон ва Турсунзода туманида жойлашган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500