Карвонсарой

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ расмийлари билан ўзаро муносабатлар ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди

Карвонсарой

ВАШИНГТОН, Колумбия округи – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Вашингтонда АҚШнинг юқори лавозимли расмийлари билан музокара ўтказди. Бу ҳақда 18 январь, пайшанба куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси.

17 январь, чоршанба куни Комилов АҚШнинг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Томас Шеннон билан «сиёсий, савдо, иқтисодий, сармоявий, маданий, гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзбек-америка мулоқотини янада ривожлантириш» масалалари юзасидан фикр алмашди, деб хабар беради вазирлик.

Шу билан бирга, Комилов «икки томонлама муносабатлар, халқаро ва минтақавий муаммолар, хусусан Афғонистондаги вазият ҳамда хавфсизликка бўлган таҳдидларга қарши ҳамкорликда курашиш» масалаларини муҳокама қилиш учун АҚШ президенти Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича бош маслаҳатчиси Г. Р. МакМастер билан ҳам учрашган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500