Карвонсарой

Ўзбекистон хавфсизлик кучлари жангариликка одам ёллашда гумон қилинган 2 кишини ҳибсга олди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон хавфсизлик кучлари хорижий жангари гуруҳларга одам ёллашга уринган икки гумондорни қўлга олди, деб хабар берди Озод Европа/Озодлик радиоси жума, 19 январь куни.

Уларнинг иккови ҳам тошкентлик бўлиб, ўзбек миллатига мансуб фуқаролардир, деб хабар қилди пайшанба, 18 январь куни кечқурун Ўзбекистон-24 давлат телеканали.

Жуфтлик «Ислом давлати»га хайрихоҳ бўлган «Тавҳид ва жиҳод гуруҳи»дан молиявий ёрдам олганликда ва суриялик жангари гуруҳ билан Facebook тармоғи орқали алоқа қилганликда гумонланмоқда. Уларга, жумладан, террорчи гуруҳларга аъзо бўлиш ва жамоат хавфсизлигига раҳна солувчи материалларни тарқатиш айблови қўйилган.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари қўлга олинганларнинг «таъсири остига тушгани» тахмин қилинаётган яна 23 кишини текширмоқда.

1500 га яқин Ўзбекистон фуқароси Ироқ ва Суриядаги жангари гуруҳлар сафига қўшилган ва бошқа мамлакатларда содир этилган бир неча террорчилик ҳужумларида иштирок этган деб тахмин қилинади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500