Карвонсарой

Қирғиз делегацияси Швейцариядаги Жаҳон иқтисодий форумида иштирок этади

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон делегацияси 22-25 январь кунлари Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтадиган 48-Бутунжаҳон иқтисодий форумида иштирок этмоқда, деб хабар қилди душанба, 22 январь куни AKIpress Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизматига асосланиб.

Бош вазир Сапар Исаков раҳбарлигидаги делегация форум доирасида йирик трансмиллий компаниялар раҳбарлари билан учрашиб, икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

Делегация таркибидан Қирғизистоннинг Швейцариядаги элчиси Данияр Мукашев ҳамда бир қатор компаниялар ва давлат ташкилотлари вакиллари ўрин олган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500