http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/01/26/newsbrief-01

Сурияда «Ислом давлати» сафида жанг қилган қирғизистонлик эркакка ҳукм ўқилди

Карвонсарой

ЖАЛОЛОБОД, Қирғизистон – Жалолобод суди жума, 26 январь куни Сурияда «Ислом давлати» (ИД) жангарилари сафида урушган Қирғизистон фуқароси Ниязбек Айдаровни 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси.

32 яшар Айдаров ёлланма фаолият олиб боришда айбланган. У ўтган йилнинг октябрь ойида ҳибсга олинганди. Айдаров Сурияда 2012-2013 йиллар давомида жанг қилган.

Сўнгги йилларда 500 дан ортиқ қирғизистонликлар, жумладан, 140 нафар аёл ва 100 га яқин бола Сурияда «Ислом давлати» сафига қўшилганлар. Қирғиз ҳукумати расмийларига кўра, камида 92 киши ўлдирилган.

Аввалроқ, январь ойида Суриядаги урушда иштирок этган бошқа бир қирғиз жангариси Мирланбек Турдиев 8 йилга озодликдан маҳрум этилганэди.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha