Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-02-02

АҚШ элчиси Назарбоев-Трамп учрашуви муваффақиятли бўлганини эътироф этди

Карвонсарой

ОСТОНА – Америка Қўшма Штатларининг Қозоғистондаги элчиси Жорж Крол Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг ўтган ой АҚШга қилган ташрифи самарали бўлганини қайд этди, деб хабар берди Kazinform.

Назарбоев Трамп билан Оқ уйда сешанба, 16 январь куни учрашди. Ушбу учрашув икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик, шунингдек, АҚШ - Марказий Осиё «C5+1» мулоқотининг истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида амалга оширилган уч кунлик расмий ташрифнинг бир қисми бўлди.

Ташриф АҚШ ва Қозоғистон ўртасидаги алоқалар ривожини тезлаштирди, деди Жорж Крол 2 февраль куни Остонада ўтказилган матбуот анжуманида.

Бу орада, 1 февраль (пайшанба) куни «Хабар ТВ» телеканали «Қозоғистон-АҚШ: муваффақият тарихи» деб номланган ҳужжатли филмни эфирга узатди. Ушбу фильм Назарбоев идораси томонидан тайёрланган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 2

Фикрлар 0

Captcha