2018-02-05

Юқори мартабали АҚШ дипломати Бишкек ва Душанбега ташриф буюрди

Карвонсарой

БИШКЕК – АҚШ Давлат департаментининг юқори мартабали вакили Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида ушбу давлатларнинг ва Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик муносабатлари муҳокама қилинди, деб хабар берди маҳаллий ОАВ душанба, 5 февраль куни.

Афғонистон ва Марказий Осиё учун АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг муовини Генри С. Эншер шанба ва якшанба (3-4 февраль) кунлари тожик ҳукумати расмийлари билан учрашди, деб хабар беради AsiaPlus.tj нашри.

Тожикистон ташқи ишлар вазирлигига кўра, 3 февраль куни Эншер ва Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов истиқболдаги ҳамкорлик ҳамда минтақавий ривожланиш, умумий чақириқлар ва таҳдидларга алоқадор халқаро муаммоларни муҳокама қилдилар.

Шу билан бирга Эншер мамлакатнинг иқтисодий тараққиёт, мудофаа ва ички ишлар вазирлари билан музокара ўтказиб, нодавлат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти аъзолари билан учрашди. АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси маълумотига кўра, у Қўшма ШтатларнингТожикистон хавфсизлиги ва суверенитетитарафдори эканлигини тасдиқлади.

Шундан сўнг Эншер душанба куни Бишкекка ташриф буюриб, Қирғизистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ва янги ҳамкорлик шартномаларни муҳокама қилди, деб хабар беради 24.kg нашри қирғиз расмийларига таяниб.

«Ташрифдан мақсад – Қирғизистон ҳукумати олдида турган вазифаларни ўрганиш ва умумий манфаатларга оид масалаларни муҳокама қилиш», дейилади АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси баёнотида.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha
Асосий мақола
2018-02-07 | Энергия

CASA-1000 минтақавий электр узатиш тармоғининг қурилиши шу йил бошланиши кутилмоқда

Лойиҳанинг мақсади ёз ойлари давомида Қирғизистон ва Тожикистоннинг ортиқча электр энергиясини Афғонистон ва Покистонга етказиб беришдир.

Сўровнома

АҚШнинг мамлакатингиз иқтисодиётига ёрдам беришга оид саъй-ҳаракатлари қанчалик самарали?

Натижаларни кўриш