Карвонсарой

Қозоғистон узлуксиз халқаро авиапарвозларни кўпайтирмоқчи

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон инвестициялар ва тараққиёт вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистон вилоятларини бошқа мамлакатлар билан боғловчи бир нечта узлуксиз авиарейсларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Kazinform сешанба, 6 февраль куни.

Йўлга қўйилиши режалаштирилаётган рейслар орасида Атирау - Франкфурт (Германия) рейси ҳам бор, ушбу йўналиш бўйича парвозлар 26 мартдан бошланиши кутилмоқда, дейилади вазирлик ҳузуридаги Фуқаролик авиацияси қўмитасининг Facebook саҳифасида.

Хабарда айтилишича, ушбу рейслар «Airbus А321» самолётида ҳафтасига икки марта, душанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500