2018-02-06

Суриядаги «Ислом давлати»да ҳамширалик қилмоқчи бўлган Қозоғистон фуқароси қамалди

Карвонсарой

ҚАРАҒАНДА, Қозоғистон – Қарағанда суди Суриядаги «Ислом давлати»га аъзо бўлишга уринган 30 яшар аёлни 9 йилга озодликдан маҳрум этди, деб хабар қилди Озод Европа/Озодлик радиоси сешанба, 6 февраль куни.

Сурияда ИД жангарилари учун ҳамшира бўлиб ишлашни режалаштирган Жансая исмли гумондор сентябрь ойида ҳибсга олинганди. Айблов томонининг сўзларига кўра, аёл шунингдек, бир ўсмирни ИД сафига қўшилишга ҳам ундаган.

Сешанба куни Қарағанда туманлараро махсус суди уни иккала айблов бўйича айбдор деб топган.

Остона расмийларига кўра, Сурияда жангарилар сафида урушганлар орасида юзлаб қозоғистонликлар бор.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha
Асосий мақола
2018-02-07 | Энергия

CASA-1000 минтақавий электр узатиш тармоғининг қурилиши шу йил бошланиши кутилмоқда

Лойиҳанинг мақсади ёз ойлари давомида Қирғизистон ва Тожикистоннинг ортиқча электр энергиясини Афғонистон ва Покистонга етказиб беришдир.

Сўровнома

АҚШнинг мамлакатингиз иқтисодиётига ёрдам беришга оид саъй-ҳаракатлари қанчалик самарали?

Натижаларни кўриш