Карвонсарой

Қирғизистон ва Швейцария расмийлари сув ва энергиядан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ва Швейцария расмийлари сув ва энергия масалалари бўйича ҳамкорликни муҳокама қилиш учун йиғилдилар, деб хабар берди AKIPress.org.

Сешанба, 6 февраль куни Бишкекда Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Динара Кемелова Швейцариянинг сув масалалари бўйича махсус вакили, элчи Мишел Мордасинини қабул қилди.

Томонлар гидроэнергетика ва тоғ экотизимларини ривожлантириш, тоғли ҳудудларда табиий офатларнинг олдини олиш масалалари юзасидан фикр алмашди. Учрашувда, шунингдек, уран чиқиндиларини қайта ишлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Кемелова Марказий Осиё мамлакатлари орасида сув ресурслари бўйича минтақавий ҳамкорлик муҳимлигини қайд этди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500