Карвонсарой

Қирғизистонлик уламо: Ижтимоий адолатсизлик – ёшларнинг радикаллашувига сабаб бўлаётган асосий омиллардан бири

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистонлик диний арбоб Қодир Маликовнинг фикрича, ёшларнинг экстремистик ташкилотларга қўшилиб кетаётганига, асосан, ижтимоий адолатсизлик сабаб бўлмоқда, деб хабар беради 24.kg нашри.

Қирғизистон уламолар кенгаши аъзоси бўлган Маликов бу ҳақда сешанба, 6 февраль куни «МДҲ мусулмонлари орасида радикал ғоялар тарқалишининг олдини олиш» деб номланган видеоконференциядаги нутқида айтиб ўтган.

Яна бир омил - ёшларнинг Исломга оид билимининг пастлиги, дейди Маликов.

Адолатсизлик, жамиятнинг бойлар ва камбағалларга табақаланиши «ёшларни, энг аввало, мафкуравий саволларга Исломдан жавоб излашга ундамоқда», деди Маликов.

«Гап шундаки, бугунги ёшлар Исломда фақат намоз ўқиш, рўза тутиш каби диний маросимларни эмас, балки кўплаб сиёсий саволларга ҳам жавобларни кўрмоқда», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500