Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-02-07

Қирғизистондаги нотижорат ташкилоти ОАВда экстремизмга қарши кураш бўйича семинар ўтказади

Карвонсарой

БИШКЕК – Марказий Осиёда тинчликпарварлик ва медиатехнологиялар мактаби Бишкекдаги АҚШ элчихонасининг демократия масалалари бўйича комиссияси кўмагида журналистлар учун эктремистик ташвиқотга қарши кураш бўйича уч кунлик ўқув семинари ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради мактаб веб-сайти.

«ОАВда эктремистик ташвиқот ва тоқацизликка қарши кураш» деб номланган семинар 26-28 феврал кунлари Бишкек шаҳрида 35 ёшгача бўлган мутахассислар учун ўтказилади.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, семинар иштирокчилари катта тажрибага эга маҳаллий ва хорижий мутахассислардан экстремизм, терроризмнинг турли кўринишлари ва улар билан боғлиқ масалаларни ёритиш усуллари ва воситаларини ўрганадилар.

«Улар шунингдек, медиа соҳасида тоқацизлик ва унинг коммуникацион хусусиятлари радикал материалларнинг тарқалишига қандай таъсир кўрсатиши, журналистлар ва фойдаланувчиларнинг қандай хатолари эктремистик ташвиқотга сабаб бўлиши, эктремистик ғоялар тарқалиши оқибатларининг олдини олишда зарарли ва қонунга хилоф материаллар ўртасидаги фарқни билиб оладилар ва ҳуқуқий хавсизлик ҳамда журналистик этика бўйича ўз кўникмаларини мустаҳкамлайдилар», дейилади Марказий Осиёда тинчликпарварлик ва медиатехнологиялар мактаби хабарида.

Иштирокчилар конкурс асосида саралаб олинади. Аризалар 16 февралга қадар тақдим этилиши лозим.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha