Карвонсарой

Жеенбеков коррупцияга қарши курашни кучайтиришга чақирди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков мамлакат хавфсизлик хизматига коррупцияга қарши курашни кучайтириш вазифасини берди.

Хавфсизлик кенгаши мамлакатнинг суд, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва назорат органларида коррупцияга қарши кураш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқмоқда, деди Жеенбеков пайшанба, 8 февраль куни кенгаш мажлисида.

Унинг сўзларига кўра, кейинги мажлисда энергетика, тоғ-кон, молия, уй-жой, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги коррупция масалалари муҳокама қилинади.

«Қирғиз халқи мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида коррупцияга барҳам бера оладиган амалий чораларни кутмоқда», деди президент.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500