2018-02-09

Smart City лойиҳаси доирасида Бишкекда юзни аниқлаш тизими жорий этилади

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон бош вазири Сапар Исаковга кўра, Бишкек шаҳрида амалга ошириладиган Smart City («Ақлли шаҳар») лойиҳаси юзни аниқлаш тизимини ўз ичига олади, деб хабар берди 24.kg нашри.

Исаков бу ҳақда жума, 9 февраль куни Бишкек шаҳар ҳокимиятининг йиғилиши чоғида айтиб ўтган.

«Тизимни бошқариш маркази 20 кишига мўлжалланган бўлади. У ерда ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари ишлайди», деди Исаков.

«Жиноят юз берган ҳолларда, гумондорнинг фотосурати тизимга киритилади ва у шаҳар бўйлаб қидирувни амалга оширади», деди вазир.

Бундай камералар пойтахт марказида, савдо марказлари, бозорлар ва мактаблар олдида ўрнатилади.

«Smart City лойиҳаси ишга тушгач, йўл-патруль хизмати ходимлари кўча ёқасида турмайдилар. Улар камералар ўрнатилган автомобилларда шаҳарни айланиб юрадилар», деб қўшимча қилди у.

60 млн. долларга (4 млрд. қирғиз сўми) тенг Smart City лойиҳаси 1,5 йил ичида тўлиқ ишга тушади, деди Исаков Қирғизистон ҳукумати ва Хитойнинг Huawei Technologies компанияси ўртасида шу масала бўйича келишув имзоланган 11 январь куни.

Келишувга биноан, инвесторлар Қирғизистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тарзда киберхавфсизликка оид талаблар ва мутахассисларни тайёрлашни ўз зиммасига олади.

Лойиҳанинг илк босқичи Бишкек ва Ўш шаҳарлари, шунингдек Бишкек-Ўш, Бишкек-Чўлпон Ота ва Бишкек-Манас автомобил йўлларида амалга оширилади.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha
Асосий мақола
2018-02-07 | Энергия

CASA-1000 минтақавий электр узатиш тармоғининг қурилиши шу йил бошланиши кутилмоқда

Лойиҳанинг мақсади ёз ойлари давомида Қирғизистон ва Тожикистоннинг ортиқча электр энергиясини Афғонистон ва Покистонга етказиб беришдир.

Сўровнома

АҚШнинг мамлакатингиз иқтисодиётига ёрдам беришга оид саъй-ҳаракатлари қанчалик самарали?

Натижаларни кўриш