Карвонсарой

Исаков хорижий инвесторларни Қирғизистоннинг туризм соҳасига чорламоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков инвесторларга ҳукумат кўпроқ хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича чоралар кўраётганини айтди, деб хабар беради 24.kg душанба, 12 февраль куни.

«Инвестицияларни жалб қилишга масъул бўлган агентлик мақомини кўтариш – менинг давлат раҳбари сифатидаги илк қарорларимдан бири бўлди», деди Исаков.

Бу ҳақда у Бирлашган Араб Амирликларнинг Дубай шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган Бутунжаҳон ҳукумат саммитида Дубайнинг Emaar Properties кўчмас мулк компанияси раҳбари Муҳаммад Али Алаббар билан учрашувида айтиб ўтган. Тадбир 11-13 февраль (якшанба-сешанба) кунлари бўлиб ўтмоқда.

«Эндиликда Қирғизистоннинг инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш агентлиги бевосита бош вазирга бўйсунади ва инвесторларнинг муаммоларини тезлик билан ҳал қила олади», деди у.

Исаков ҳукуматнинг чет эл инвесторлари йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича чоралар кўраётганини айтаркан, Алаббарга Қирғизистоннинг туризм соҳасига инвестиция киритишни таклиф этди.

«Биз 45 мамлакат фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилдик», деди Исаков. «Табиат, тоғлар ва кўллар йил бўйи бизга меҳмонхона бизнеси ва бошқа туристик хизматларни ривожлантиришга имкон беради».

Исаков, шунингдек, Алаббарга Қирғизистоннинг «янги замон сари 40 қадам» дастури ҳақида ҳам сўзлаб берган. Мазкур дастур 2018-2023 йилларда бизнесни ривожлантириш ва инвесторлар учун қулай шароитларни яратишга қаратилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500