Карвонсарой

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги темир йўл март ойига қадар тикланади

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги темир йўлни тиклаш ишлари бошланди, деб хабар берди душанба, 12 февраль куни маҳаллий ОАВга асосланиб AKIpress агентлиги.

Ўзбекистон Тожикистоннинг Хатлон вилоятига олиб борувчи темир йўлида тиклаш ишларини бошлаб юборган. Мазкур темир йўл икки қўшни мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашгани сабабли бир неча йил давомида ёпиқ қолаётганди.

Тиклаш ишлари 10 март – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи арафасида якунланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистон икки мамлакат ўртасида йўловчи поездлар қатновини ҳам йўлга қўймоқчи.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500