2018-02-12

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара пункти қайта очилди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ/ТОШКЕНТ – Ўзбекистон ва Тожикистон яна бир чегара пунктини очдилар, деб хабар берди AsiaPlus.tj душанба, 12 февраль куни.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Анархон-Патар назорат-ўтказиш пункти шанба, 10 февраль куни ўз ишини қайта тиклаган. Эндиликда икки мамлакат ўртасида жами учта чегара пункти фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара пунктларининг умумий сони 16 тани ташкил этади. Ўзбекистон 1990 йилларда, икки ўртадаги муносабатлар совуқлашган даврда чегара пунктларини бир тарафлама ёпиб қўйганди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг 10 январь куни Тожикистонга ташрифи чоғида Душанбе ва Тошкент барча чегара пунктларини очишга келишиб олдилар.

Ташриф чоғида томонлар визасиз режим ва бошқа яқинлашув муносабатларини ўрнатишга келишганлар. Янги қоидалар ўзбек ва тожик фуқароларига қўшни мамлакат ҳудудида 30 кун давомида визасиз юришга имкон беради.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида янги чегара пунктларини барпо этиш ҳамда автобус қатновларини йўлга қўйишга оид келишувларга эришилган.

Арипов ва унинг тожикистонлик ҳамкасби Қоҳир Расулзода чегара масалаларига оид янги ҳужжатлар тўпламини имзолашга келишиб олганлар.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha
Асосий мақола
2018-02-07 | Энергия

CASA-1000 минтақавий электр узатиш тармоғининг қурилиши шу йил бошланиши кутилмоқда

Лойиҳанинг мақсади ёз ойлари давомида Қирғизистон ва Тожикистоннинг ортиқча электр энергиясини Афғонистон ва Покистонга етказиб беришдир.

Сўровнома

АҚШнинг мамлакатингиз иқтисодиётига ёрдам беришга оид саъй-ҳаракатлари қанчалик самарали?

Натижаларни кўриш