Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-02-13

Швециядаги терактда айбланган Ўзбекистон фуқароси ўз жиноятига иқрор бўлди

AFP

СТОКҲОЛМ, Швеция – Сешанба, 13 февраль куни ўзбекистонлик қочқин Раҳмат Оқилов ўтган йилнинг апрель ойида Стокҳолмда юк машинаси ёрдамида 5 кишининг ҳаётига зомин бўлган террорчилик ҳужумини амалга оширганига иқрор бўлди.

Чоршанба (14 февраль) куни 40 ёшни қарши оладиган Оқилов 7 апрель куни пиво ташийдиган юк машинасини олиб қочиб, уни одамлар билан гавжум кўчада пиёдалар устига ҳайдаганини тан олган.

Мазкур ҳужум оқибатида уч нафар швециялик, жумладан 11 яшар қиз, 41 ёшли эркак ва бельгиялик 31 ёшли аёл ҳалок бўлган. 10 киши турли даражада жароҳат олган.

Полиция Оқиловни ҳужумдан кўп ўтмай қўлга олганди. Сўроқ вақтида у ўз айбини тан олди.

«Ҳужумдан кўзланган мақсад – ваҳима келтириб чиқариш ва Швецияни «Ислом давлати»га қарши коалицияда иштирок этмасликка ундаш бўлган», деб маълум қилди судга Оқиловнинг адвокати Йохан Эрикссон.

Оқилов 2016 йилда Швеция ҳукуматига бошпана беришни сўраб мурожаат қилган, бироқ рад жавобини олганди. Шундан сўнг, у ИДга содиқлик қасамёдини қабул қилган.

Алоқалар тергови

Терговчилар Оқиловнинг теракт олдидан, уни амалга ошириш вақтида ва кейинроқ смартфонда шифрланган чатлар орқали номаълум шахслар билан ёзишганини аниқлаганлар.

Сешанба куни ишни судда кўриб чиқиш вақтида айблов томони унинг телефонидан топилган WhatsApp, Telegram, Facebook ва Zello дастурларидаги ёзишмаларини ашёвий далил сифатида тақдим этган.

Ушбу суҳбатларда Оқилов синагога, «осийлар»ни ташувчи паром ва тунги клуб каби бир нечта эҳтимолий «нишон»ларни тилга олган.

«Бу ерда кофирлар кўп», деб ёзганди у.

Айни пайтда Оқилов билан алоқада бўлган шахслар қидирилмоқда, бироқ терговчиларнинг ишонишича, Оқилов якка ўзи ҳаракат қилган, шу боис ҳам у ягона айбланувчидир.

Прокурорлар айбланувчига умрбоқ қамоқ жазоси берилишини, шундан сўнг унинг мамлакатдан чиқариб юборилишини талаб қилмоқчи. Швецияда умрбод қамоқ жазоси аниқ белгиланмаган, аммо ўртача 16 йилни ташкил қилади.

Оқиловнинг рафиқаси ва тўрт нафар фарзанди Ўзбекистонда қолган.

Оқилов устидан суд 20 февралдан бошланиши кутилмоқда. Суд жараёни май ойига қадар давом этади, якуний ҳукм эса июнь ойида эълон қилинади.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha