2018-02-14

Тожикистон келаси ойда Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлайди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни режалаштирмоқда ва бу йил Ўзбекистонга 1,5 миллиард киловатт-соатдан ортиқ электр энергияси этказиб беради, деб хабар беради «Asia-Plus» нашри, чоршанба 14 феврал куни.

«Янаги ойдан бошлаб Тожикистон Ўзбескитонга электр энергиясини етказиб бериши мумкин», деб айтган Тожикистон ҳукуматидаги манба.

«Айни дамда Душанбе ва Тошкент Ўзбекистонга тожик электр энергияси етказиб берислиши шартларини муҳокама қилмоқда», деди манба.

Якуний қарор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойи бошида Душанбега давлат ташрифи чоғида қабул қилиниши кутилмоқда, деб қўшимча қилди у.

Ҳудудий тармоқ

Икки мамлакат ҳам 2009 йилда тугатилган ҳу бирлашган ҳудудий электр тармоғини тиклашда қизиқишлари борлигини билдирдилар.

Баъзи кузатувчиларнинг сўзларига кўра бунга Тожикистон айниқса қизиқиш билан қарайди, сабаби у ёз даврида 5 миллиард киллоwатт-соатгача гидроелектр қувватини экспорт қилиш имкониятига эга. Афғонистонга 800 миллион киловатт-соат, Қирғизистонга 600 киловатт/соат электр қуввати етказиб берганидан кейин ҳам, ёз вақтида Тожикистонда 3,6 миллиард киловатт-соат электр энергияси ортиб қолади.

Тожикистоннинг энергетика инфратузилмаси электр тармоғига уланишга тайёр, деб хабар беради Тожикистон Энергетика ва сув хўжалиги вазирлиги.

Қирғизистон ва Тожикистоннинг кўпгина ҳудудларига ўтувчи электр узатиш линиялари Ўзбекистондан ўтганлиги сабабли Ўзбекистон умумлашган электр тармоғи учун муҳим саналади.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha
Асосий мақола
2018-02-07 | Энергия

CASA-1000 минтақавий электр узатиш тармоғининг қурилиши шу йил бошланиши кутилмоқда

Лойиҳанинг мақсади ёз ойлари давомида Қирғизистон ва Тожикистоннинг ортиқча электр энергиясини Афғонистон ва Покистонга етказиб беришдир.

Сўровнома

АҚШнинг мамлакатингиз иқтисодиётига ёрдам беришга оид саъй-ҳаракатлари қанчалик самарали?

Натижаларни кўриш