Карвонсарой

Тожикистон коррупцияга қарши кураш агентлиги 2017 йилдаги фаолиятини сарҳисоб қилди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – 2017 йилда Тожикистоннинг таълим ва фан вазирлигида бошқа ташкилотларга қараганда энг кўп коррупция ҳолатлари қайд этилган, деб хабар берди AsiaPlus.tj нашри молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш бўйича давлат агентлигига асосланиб.

Ўтган йили Таълим ва фан вазирлиги ходимлари томонидан коррупцияга оид 70 та жиноят содир этилган. Бу ҳақда Душанбеда коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Абдукарим Зарифзода пайшанба, 15 февраль куни журналистларга маълум қилди.

Мазкур жиноятлар ҳужжатларни қалбакилаштириш, сохта дипломлар бериш ва қурилишга оид ҳисоботларни сохталаштиришдан иборат бўлган, деди у.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигида коррупция билан боғлиқ 60 та ҳолатга дуч келинди. Ундан кейинги ўринларда Ички ишлар вазирлиги (57 та ҳолат) ва Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (26 та ҳолат) қайд этилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500