Қирғизистонда иккита кичик гидроелектр станция барпо этилади

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистонлик қурувчилар Иссиқкўл вилоятининг Тон туманида 2 та кичик ҳажмли гидроелектр станцияни барпо этишга киришди, деб хабар берди AKIpress.com чоршанба, 21 феврал куни.

«Кўк-сой» ва «Конур-Олон» станцияларини 5 март куни ишга тушириш режалаштирилган, деди иншоотлар бошқарувчиси Роҳатбек Ирсалиев.

Лойиҳанинг умумий қиймати 730 миллион қирғиз сўмига (10 млн. АҚШ доллари) тенг. Станциялар йилига 45 млн. кВт электр энергия ишлаб чиқариши кутилмоқда.

Бу орада, мамлакат бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскарбек Шадиев саноат, энергетика ва фойдали қазилмалар давлат қўмитасининг мажлиси чоғида Қирғизистонда яқин 5 йил ичида энергия истеъмоли ошиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради 24.kg нашри чоршанба куни.

Шадиевнинг сўзларига кўра, энергетика соҳаси учун «1 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланган бўлса-да, 2020–2023 йилларга бориб, мамлакатдаги энергия тақчиллиги 500 МВтни ташкил қилиши мумкин.

Сизга мақола ёқдими?

0
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha