Карвонсарой

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқини Марказий Осиёга сармоя киритишга чорламоқда

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмонов халқаро конференцияда нутқ сўзлар экан, Европа Иттифоқини (ЕИ) Марказий Осиёга Европа сармоясини киритиш йўлида ёрдам беришга чақирди, деб хабар беради Казинформ 22 февраль, пайшанба куни.

Абдраҳмонов «Европа Иттифоқи-Марказий Осиё муносабатларининг 25 йиллиги: ўтмишдан келажакка қадар» мавзусидаги конференция давомида ўз фикрларини билдирган.

Қозоғистон ЕИнинг «Марказий Осиёдаги турли лойиҳаларга Европанинг хусусий капиталини жалб қилишга кўмаклашадиган янги механизмларни ишлаб чиқишини» истамоқда, деди у.

«Бу Европа корхоналарига маҳаллий бозорга чиқишга янги имкониятлар яратади ва минтақада ЕИнинг мавқеини оширади», деди Абдраҳмонов.

Минтақа давлатлари ўз иқтисодларини диверцификация қилиш ва технология соҳаларини ривожлантириш учун рақамлаштириш, атроф-муҳит, сув ресурслари, инсон ҳуқуқлари ва қонунчиликда ЕИ тажрибасини қўллаши керак, деб таъкидлади у.

«Янги стратегия доирасида биз ЕИни масалага жиддий ёндашиб, Марказий Осиё минтақасидаги иштирокини кенгайтиришга чақирамиз», деди вазир ва Марказий Осиё Европа Иттифоқи учун фақат транзит ҳудуд бўлиб қолмаслиги кераклигини қўшимча қилди.

ЕИнинг Марказий Осиё учун махсус вакили Питер Буриан бу таклифни маъқуллади.

Томонлар янги стратегияни 2019 йилнинг охирига қадар ишлаб чиқишни режалаштирган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500