Карвонсарой

Қарағанда вилояти таълим муаммоларини узил-кесил ҳал этмоқчи

Карвонсарой

ҚАРАҒАНДА. Қозоғистон – Қарағанда вилояти ҳокими Ерлан Кошанов жума, 23 февраль куни омма олдида қилган чиқиши чоғида таълим соҳасидаги муаммолар билан жиддий шуғулланишга ваъда берди.

«Жорий йилда биз мактабгача таълим муассасаларида болалар учун жой етишмаслиги, уч сменали ўқиш ва авария ҳолатидаги мактаб бинолари билан боғлиқ муаммоларни жиддий ҳал қилишга киришганмиз», деди ҳоким. У вилоятдаги мактаб биноларининг 72 фоизи 1980 йилгача қурилганини қўшимча қилди.

Вилоятда 2018 йил бюджетидан 132 та таълим муассасасини таъмирлаш учун 5 млрд. тенге (15,6 АҚШ доллари) ажратилган. Ҳокимнинг сўзларига кўра, Темиртау, Актогай ва Улытау туманларида янги мактаб биноларининг барпо этилиши бу борадаги вазиятни бироз яхшилаши мумкин.

Давлат ва хусусий ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга ёрдам бермоқда, деб қайд этди Кошанов.

Ҳафта аввалида Қозоғистон таълим ва фан вазирлиги ўсиб бораётган талабни қондириш мақсадида бутун мамлакат бўйлаб 300 та янги мактаб қурилиши ҳақида эълон қилганди.

Қишлоқ жойларда мактаблар сонини кўпайтириш муҳим, деди таълим вазири Ерлан Сагадиев вазирлик ҳайъатининг сешанба, 20 февраль куни ўтган йиғилишида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500