Карвонсарой

Қирғизистонда 5-6 синф ўқувчилари учун 3 миллиондан ортиқ дарсликлар нашр этилади

Карвонсарой

БИШКЕК – 2018-2019 ўқув йилига қадар, Қирғизистон мактабларидаги 5-6 синф ўқувчиларининг барчаси янги дарсликлар билан таъминланади. Бу ҳақда сешанба, 27-февраль куни Таълим ва фан вазирлигига асосланиб, 24.kg нашри хабар берди.

Қирғизистон ҳукумати Жаҳон банки кўмагида 3 миллион нусхада янги дарсликларни чоп этишга яқин турибди.

Шунингдек, расмийлар Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда 7-8 синф ўқувчилари учун мўлжалланган математика ва табиатшунослик фанларига оид янги дарсликлар устида иш бошлаган.

Вазирликка кўра, ўтган йили қирғизистонлик мактаб ўқувчиларининг 83 фоизи янги дарсликлар билан таъминланган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500