Карвонсарой

Ўзбекистон ва Тожикистонни боғловчи Ғалаба-Амузанг темир йўли қайта ишга тушади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Ўзбекистонни Тожикистоннинг жануби билан боғлайдиган Ғалаба-Амузанг темир йўли пайшанба, 1-март куни қайта очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда тожик ҳукуматидаги манба AsiaPlus.tj нашрига маълум қилган.

Мазкур темирйўл икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашгани сабабли, бир неча йил давомида ёпиқ қолаётганэди.

Икки мамлакат транспорт вазирликларининг расмийлари, шунингдек, Тожикистоннинг Хатлон ва Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятлари вакиллари чегарада ушрашув ўтказадилар, деб хабар берди манба.

Манбага кўра, пайшанба куни биринчи юк поезди Хатлон вилояти, Шаартуз туманидаги «Хошади» темирйўл вокзалига етиб келиши кутилмоқда.

«Мазкур темирйўл Тожикистон товарларини ташиш, хусусан, Термиз (Ўзбекистон) орқали Афғонистонга цемент етказиб бериш учун қўлланилиши мумкин», деди 15-феврал куни журналистларга Тожикистон транспорт вазири Худоёр Худоёрзода.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500