Карвонсарой

Қозоғистон шукроналик кунини нишонламоқда

Карвонсарой

ОСТОНА – Пайшанба, 1 март куни қозоғистонликлар ўлкадаги кўп сонли этник гуруҳларнинг ўзаро бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигининг белгиси сифатида бутун мамлакат бўйлаб шукроналик кунини нишонладилар, деб хабар беради Казинформ.

Шукроналик куни турли миллатлар орасида ўзаро бағрикенглик ва меҳмондўстликни тарғиб этиш мақсадида ҳар йили 1 март куни нишонланади.

Президент Нурсултон Назарбоев 2015 йилнинг 1 март куни Қозоғистон халқ ассамблеясининг 20 йиллигида илк бор ушбу миллий кунни нишонлашни таклиф қилганди.

«Ушбу муҳим кунда Қозоғистон халқи оғир дамларда ахлоқ ва маънавиятнинг ғалабаси шарафига бирлашган эди», дейилади Назарбоевнинг қозоқ халқига йўллаган мурожаатида. Ушбу мурожаат матни пайшанба куни президентнинг расмий сайтига жойлаштирилган.

«Эзгулик, ўзаро ёрдам ва ҳурмат – қозоқ заминида дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитини яратишга имкон берди, буни барча қозоғистонликлар қадрлайдилар ва бу билан фахрланадилар», дейилади мурожаатда.

«Зеро, шукроналик кунинг асосий ғояси – тарихий хотирани сақлаш, қатъий қадриятлар асосига қурилган авлодлар ўртасидаги алоқалар ва инсонлараро бирдамликни мустаҳкамлашдир.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500