Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-03-01

Қирғизистон ва ЕИ ҳамкорликка оид янги келишув устида ишламоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ва Европа Иттифоқи (ЕИ) ҳамкорликка оид янги келишув бўйича музокараларни давом этмоқда, деб хабар берди 24.kg нашри.

Ушбу битим бўйича музокараларнинг иккинчи давраси Бишкекда бўлиб ўтяпти, деб маълум ЕИнинг бош музокарачиси қилди Люк Девин 1 март куни ўтказилган матбуот анжуманида.

ЕИ Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қирғизистонни алоҳида қадрлайди, сабаби «бизнинг демократия, инсон ҳуқуқлари яқинда юз берган ҳокимиятнинг демократик алмашинуви борасидаги қарашларимиз бир хил».

ЕИ ва Қирғизистон 20 йиллик келишувга эга бўлса-да, иккала тарафда юз берган ўзгаришлар янги келишув имзолашни тақозо этмоқда, деди у.

«Бизнинг ҳамкорлигимиз учта асосий йўналишга асосланган, булар: таълим, қонун устуворлиги ва қишлоқ минтақаларини комплекс ривожлантириш», деди у.

«Қирғизистондан ЕИга товарлар экспорти ўтган йилда 120 фоизга ошди, бунда иккала йўналишда умумий савдо ҳажми 48 фоизга ўсди», деди Девин. У томонлар бундан-да каттароқ савдо салоҳиятига эга эканлигини қўшимча қилди.

Девиннинг айтишича, ЕИ Марказий Осиёда барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодиётни ривожлантириш учун ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга тайёр.

Do you like this article?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha