Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-03-02

Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларни демаркация қилишга оид битимни имзолайди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари икки мамлакат ўртасидаги чегаранинг баҳсли ҳудудларни ажратиш бўйича келишув имзолашни режалаштирмоқда, деб хабар беради AsiaPlus.tj жума, 2 март куни.

Икки мамлакат ишчи гуруҳлари Тошкентда 24 февралдан 1 мартга қадар давом этган бир ҳафталик музокаралардан сўнг келишувга эришдилар.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9-10 март кунлари Тожикистонга амалга оширадиган давлат ташрифи давомида имзоланади.

Аввалроқ, 10 январь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Душанбега ташрифи асносида Тошкент ва Душанбе визасиз сафарлар ва чегарага оид масалалар бўйича келишувга эришганди.

Унга кўра, икки мамлакат фуқароларига 30 кун муддатга визасиз сафар қилишга рухсат бериш, чегарада янги назорат-ўтказиш пунктларини очиш ва автобус қатновларини йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 2

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha