Карвонсарой

Депутат: Қирғизистонда 271 минг оила ночорликда кун кечирмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистонда 271 мингга яқин оила ночорлик чегарасида яшамоқда, деб маълум қилди қирғизистонлик депутат жума, 2 февраль куни 24.kg хабарига асосан.

Бу ҳақда «Республика - Ата Журт» партиясининг йиғилишида унинг раҳбари Руслан Казакбаев айтиб ўтган.

Қирғизистонда кун кечириш учун зарур миқдор ойига 4900 қирғиз сўмини (72 доллар) ташкил этади.

Шунга қарамай, 120 минг оиланинг кундалик харажатлари 68 сўмдан (1 доллар) ошмайди. Бундай ҳолат, айниқса, қишлоқ жойларда кузатилмоқда, дейди Казакбаев.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500