Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-03-05

Назарбоев аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида ижтимоий ташаббусларни илгари сурмоқда

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев душанба, 5 март куни мамлакат фуқароларининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган янги чоралар ҳақида эълон қилди.

Назарбоевнинг «Беш ижтимоий ташаббус» деб номланган мурожаати қозоқ парламентининг қўшма мажлиси чоғида тақдим этилган.

Ушбу ташаббуслар ўз ичига 25 йилга мўлжалланган 7 фоизлик ипотека дастурини, кам ҳақ тўланадиган ишчилар учун солиқларни 10 фоиздан 1 фоизгача камайтиришни, университетларда стипендиялар ва ўқитувчилар маошини ошириш, бутун мамлакат бўйлаб талабалар ётоқхоналарини барпо этиш ва Қизилўрда вилоятидан Остонага газ қувури ўтказишни қамраб олади.

«Қозоғистон – умумий уйимиз» ғояси янгича аҳамият касб этмоғи лозим. Биз ҳар бир қозоғистонликнинг фаровонлигини оширишга қаратилган янги ижтимоий ташаббусларни муҳокама қиламиз», деди Назарбоев.

Депутатлар ва ҳукумат вакиллари янги ташаббусларни юқори баҳоламоқда.

«Президентнинг бугунги таклифлари унинг жамият фаровонлигини ислоҳ қилиш йўлида қатъий эканидан далолат бермоқда», деди парламент қуйи палатаси (Мажилис) раиси Нурлан Нигматулин Inform.kz хабарига асосан.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha