Карвонсарой

Ўзбекистон президенти: Тошкент «Душанбе билан алоқаларни изчил ривожлантириб бормоқда»

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар «стратегик шериклик даражасига олиб чиқилади». Бу ҳақда жума, 9 март куни Душанбеда тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан сўзлашган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев журналистларга маълум қилди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси.

«Икки томонлама алоқаларимиз ривожига тўсқинлик қиладиган ҳеч қандай муаммолар йўқ», деб маълум қилди Мирзиёев Тожикистонга қилган икки кунлик ташрифи чоғида. Мазкур ташриф икки мамлакат ўртасида узоқ йиллар давом этган тангликдан сўнг амалга оширилмоқда.

«Тошкент Душанбе билан барча соҳаларда ҳамкорликни босқичма-босқич ривожлантиради», деди у.

Раҳмон «Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга оид саъй-ҳаракатлари» Тожикистон томонидан қўллаб-қувватланишига ваъда берди. У Мирзиёевнинг ташрифини «муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга» деб атаган.

AsiaPlus.tj хабарига кўра, икки мамлакат расмийлари томонидан 25 дан ортиқ келишувлар имзоланиши режалаштирилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500