Карвонсарой

Хорижий инвесторлар Остона газ қувури лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмановга кўра, хорижий инвесторлар Остона шаҳри ва бир қатор саноат марказларига хизмат кўрсатадиган янги газ қувурини барпо этишда Қозоғистонга ёрдам бермоқчи, деб хабар берди Казинформ.

«Биз британиялик инвесторлардан муайян таклифларни олдик», деб ёзди Абдраҳманов душанба, 12 март куни «Казахстанская Правда» нашрида чоп этилган сиёсий мақолада.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистондаги инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро инвесторлар кўмаги талаб этилади.

«Муниципал, саноат ва хусусий секторнинг (кўмирдан) табиий газда ишлашга ўтиши иқлим ўзгаришларига қарши барқарорлик ва энергия самадорлигини оширади. Бу бизнинг бир қатор халқаро молия институтлари билан ҳамкорлигимизда муҳим аҳамиятга эга», деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500