Карвонсарой

«Save the Children» Тожикистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишга оид лойиҳани амалга оширади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – «Save the Children» («Болаларни қутқаринг») нодавлат ташкилоти март ойида Тожикистоннинг чекка ҳудудларида оналар ва болалар саломатлигини яхшилашга қаратилган янги лойиҳани амалга оширишга киришди, дейилади ташкилотнинг 13 март, сешанба куни эълон қилинган хабарномасида.

Лойиҳа бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишда тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган ва беш ёшгача бўлган болаларни қамраб олади.

Лойиҳа доирасида «Save the Children» ташкилоти Варзоб ва Ваҳдат туманларида жойлашган тиббий марказларни жиҳозлаб беради, дейилади пресс-релизда.

Шу билан бирга, нодавлат ташкилот тиббий ходимлар, қишлоқ фаоллари, аёллар гуруҳлари ва маҳаллий раҳбарлар учун жойларда соғлиқни сақлашга оид муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича тренинглар ташкил этади, дейилади хабарда.

Лойиҳани 2019 йилнинг 31 декабрига қадар амалга ошириш белгиланган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500