Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-03-14

Қозоғистон ва Тожикистон раҳбарлари Остонада ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва унинг тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон чоршанба, 14 март куни Остонадаги «Оқ Ўрда» президент саройида икки томонлама алоқалар ва истиқболдаги ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилдилар, дейилади сарой баёнотида.

Раҳмон 15 март, пайшанба куни Остонада бўлиб ўтадиган Марказий Осиё конференсиясида иштирок этиш учун Қозоғистонга ташриф буюрди. Марказий Осиёнинг барча раҳбарлари узоқ йиллардан бери илк маротаба музокара учун йиғилмоқдалар.

Баёнотга кўра, Назарбоев Тожикистон Қозоғистоннинг ишончли ҳамкори бўлиб қолаётганини таъкидлаган.

«Ўтган йиллар давомида айнан сизнинг саъй-ҳаракатларингиз билан биз катта ишонч, ҳамкорлик ва дўстликка асосланган алоқаларни йўлга қўйдик», деди Назарбоев. «Биз бир-биримизни доим, шу жумладан, халқаро майдонда ҳам қўллаб-қувватлаб келдик.»

Назарбоевнинг сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янги даражага кўтарилган. У бўлажак конференсия давомида Тожикистон ва бошқа қўшни давлатлар билан минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилишга тайёр эканлигини билдирган.

Раҳмон Қозоғистон-Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик кучайиб бораётганини қайд этди. «Биз кенг қамровли ва стратегик муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдормиз», деди у.

Do you like this article?

Ca mobile no 1

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha