Карвонсарой

Қулликда қолган қирғизистонлик аёл Россияда ўз жонига қасд қилишга уринди

Карвонсарой

РЯЗАН, Россия – Россиядаги тикув фабрикасида меҳнат мигрантларининг зўрлаб ишлатилиши натижасида қирғизистонлик аёл ўз жонига қасд қилишга уринган, дейилади Қирғизистон ички ишлар вазирлигининг душанба, 19 март кунги баёнотида.

Баёнотга кўра, Рязан шаҳридаги тикув фабрикасида 100 га яқин меҳнат муҳожири, жумладан 13 нафар Қирғизистон фуқароси мажбурлаб ишлатилган, натижада ишчилардан бири – қирғизистонлик аёл билак томирларини кесиб, ўз жонига қасд қилишга уринган. Аёл тирик қолган бўлса-да, фабрика бошқарувчилари унга ёрдам бериш учун ҳеч нарса қилмаганлар, ҳаттоки, харажатдан қочиб, тез ёрдам ҳам чақиришдан ҳам бош тортганлар.

Аёлларнинг қанча муддат мажбурлаб ишлатилгани номаълум. Март ойи ўрталарида Россия ва Қирғизистон ички ишлар вазирликлари вакиллари ушбу ҳудудга ташриф буюриб, қирғиз фуқароларининг қулликка мажбурлангани билан боғлиқ ҳолат бўйича тергов олиб борди.

Ишчиларнинг расмийларга маълум қилишича, корхона катта ваъдалар билан уларни ишга жалб қилган, сўнгра, паспортларини олиб қўйган ва кунига бор-йўғи 40 дақиқалик танаффус билан деярли 20 соатдан ишлашга мажбурлаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500