Карвонсарой

Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари чегарага оид муаммолар ва ҳамкорликни муҳокама қиладилар

Карвонсарой

ФАРҒОНА, Ўзбекистон – Пайшанба, 29 март куни Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон вакиллари черагада жойлашган вилоятлар ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар, деб хабар берди 24.kg нашри чоршанба, 28 март куни.

Учрашув Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил сентябрь ойида Бишкек шаҳрига давлат ташрифи даврида имзоланган англашув меморандуми доирасида ташкил қилинган Чегара ҳудудлари раҳбарлари кенгашининг илк мажлиси ҳисобланади.

Делегацияларга бош вазирлар раҳбарлик қилмоқда.

Кенгаш савдо-сотиқ ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилишни режалаштирган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500