Карвонсарой

Қирғизистон 2023 йилгача бутун мамлакатни тоза ичимлик суви билан таъминламоқчи

Карвонсарой

БИШКЕК – Жорий йилда Қирғизистон ҳукумати бутун мамлакатни тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича лойиҳани амалга оширишни бошлайди, деб хабар берди 24.kg нашрига 28 март, чоршанба куни Архитектура, қурилиш ва уй-жой коммунал хизматлари давлат агентлиги раҳбари Бактибек Абдиев.

Абдиев бу ҳақда Бишкекда сув таъминотига оид лойиҳаларга бағишланган йиғилишда айтиб ўтган.

Ушбу чора-тадбирлар 2023 йилга қадар Қирғизистоннинг барча вилоятларига тоза ичимлик суви етказиб беришни кўзда тутади.

Абдиевнинг сўзларига кўра, мамлакатдаги 1860 аҳоли пунктларидан 430 тасида тоза ичимлик суви билан таъминлаш тизими эскирган ёки умуман мавжуд эмас.

Давлат қурилиш қўмитасига сув таъминотига оид лойиҳаларни якунига етказиш учун инвестициялар жалб қилиш ва маҳаллий ҳокимият органлари билан ишлаш вазифаси юклатилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Агарда шундай булса Яна хам яхши , лекин бундай булмай колса ёмон.

Жавоб бериш