Қозоғистон фуқароси интернетда терроризмни тарғиб қилгани учун 5 йилга қамалди

Карвонсарой

ОСТОНА – 27 март, сешанба куни, Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сайрам тумани суди Қорабулоқ қишлоғидан бўлган фуқарони терроризмни тарғиб қилиш ва интернет тармоғида динлараро адоват қўзғаш айби билан 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар берди 28 март, чоршанба куни Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) радиосининг қозоқ хизмати.

Айбланувчи Достонбек Бердимуратов 2015 йилнинг апрел ойида халқаро террорчи гуруҳларнинг ғояларини ижтимоий тармоқ саҳифасида чоп этган, деб хабар берди айбловчи Бауржан Усерхан.

У ўтган йилнинг август ойида ҳибсга олинган эди.

Усерханнинг сўзларига кўра, Бердимуратов ёзган матнларида уруш ва «жиҳод»да қатнашиш ҳар бир мусулмоннинг бурчи эканлигини айтган.

Сизга мақола ёқдими?

1
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha