http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/04/02/newsbrief-01

Қирғизистонда наркотиклар савдоси билан шуғулланувчи халқаро тармоқ аъзолари ҳибсга олинди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Европадан Марказий Осиёга наркотик моддалар олиб ўтишда гумон қилинаётган халқаро жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олди. Бу ҳақда 24.kg нашри душанба, 2 апрел куни Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Наркофурушлар Чуй вилояти ва Бишкек шаҳрида катта миқдорда alpha-PVP синтетик гиёҳвандлик моддасини сотишга уринган пайтда ГНКБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мусодара қилинган alpha-PVP наркотик моддаси ҳажми ҳақида маълумот берилмаган. Айни пайтда барча гумондорлар ГНКБ ҳисбхонасида сақланмоқда, деб хабар беради қўмита.

Alpha-PVP – кучли синтетик психотроп модда бўлиб, қўлбола усулда тайёрланадиган наркотик ҳисобланади.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha