Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-04-03

Ўзбекистон этник қирғиз қишлоғини 45 кун ичида бутунлай янгилади

Карвонсарой

МАНАС, Ўзбекистoн – Ўзбекистон ҳукумати асосий аҳолиси этник қирғизлардан иборат қишлоқни 45 кун ичида қайта барпо этди, деб хабар беради AKIpress нашри сешанба, 3 апрель куни.

Президент Шавкат Мирзиёев февраль ойида 6500 кишилик аҳолиси бўлган ярим вайрона қишлоқни қайта тиклаш бўйича топшириқ берган эди. Тиклаш ишлари ўша ойдаёқ бошланган, деб хабар беради президент матбуот хизмати.

Эски уйлар ўрнига янги, кўп қаватли бинолар, шунингдек, замонавий болалар боғчаси, тиббиёт маркази ва спорт майдончаси бунёд этилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Мирзиёев 30 март куни Манасга ташриф буюриб, унинг аҳолиси билан қишлоқни ривожлантиришга доир янги иқтисодий лойиҳаларни муҳокама қилган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар 0

Captcha