Карвонсарой

Таълим вазирлиги Қирғизистон ўқитувчилари ва ўқувчиларига мультимедиа ресурсларидан фойдаланишни ўргатмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги ўқитувчилар ва ўқувчиларига мультимедиа ресурсларидан қандай фойдаланиш бўйича семинарлар ўтказмоқда, деб хабар беради пайшанба, 5 апрел куни AKIpress нашри.

2-10 апрел кунлари бўлиб ўтадиган тадбир давомида Қирғизистоннинг 61 та синов мактабидан 420 та ўқитувчи ва 5-9 синф ўқувчилари иштирок этмоқдалар.

Жаҳон Банки техник кўмаги ёрдамида ўтказилган семинарлар янги таълим веб-сайти ва мультимедиа ресурсларини тақдим этди.

Бошланғич ва ўрта синфлар учун мўлжалланган мультимедиа ресурслари онлайн ва офлайн режимда, рус ва қирғиз тилларида бўлади.

Семинарларда иштирок этаётган мактаблар мультимедиа ресурсларидан фойдаланишни рағбатлантириш учун минтақавий марказлар бўлиб хизмат қилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500