Карвонсарой

Душанбеда минтақавий аёллар бизнес-форуми бошланди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – 6 апрель, жума куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистондан келган 200 дан ортиқ аёл тадбиркорлар аёллар бизнес-форумида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига йиғилдилар, деб хабар беради AsiaPlus.tj нашри.

Икки кунлик форум аёл тадбиркорларнинг салоҳиятини намойиш этишга қаратилган бўлиб, уларнинг аксарияти ҳунармандчилик ва туризм соҳаларида фаолият юритади.

Форум доирасида тадбиркор аёллар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари ва бошқа манфаатдор томонлар учун маҳорат сабоқлари ўтказилиши кўзда тутилган.

Тадбир Тожикистон ҳукумати ҳамда Тожикистон республикасининг кичик ва ўрта бизнес миллий уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган.

Форум ишини ташкил этишга, шунингдек, Душанбедаги АҚШ элчихонаси, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банки кўмаклашган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500