Карвонсарой

Қирғизистонда теракт уюштиришни режалаган собиқ жангари қўлга олинди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакат расмийлари минтақада террорчилик ҳужумларини режалаштирган шахсни ҳибсга олганлар, деб ёзади 24.kg нашри 6 апрель, жума куни.

ГНКБ хабарига кўра, 1992 йилда туғилган қирғиз фуқароси халқаро террорчилик лагерларида тайёргарликдан ўтган ва Сурия ҳукумат кучларига қарши жанговар ҳаракатларда қатнашган деб гумон қилинмоқда. Террорчи гуруҳлар етакчилари унга Марказий Осиёда ҳужум уюштириш вазифасини топширгани айтилмоқда.

Айни дамда у ГКНБ қамоқхонасида суд жараёнини кутмоқда.

Ҳафта бошида Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари худди шундай бошқа жангари ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500